| Кадастр маркази |
|
|
| Автор Administrator | |
| 31.01.2010 г. | |
|
Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтининг «Ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси Европа иттифоқининг «ТЕМПУС» дастури бўйича лойиҳада иштирок этиб, 2005 йилги конкурс бўйича грант совриндори бўлди. Самарқанд давлат архитекура ва қурилиш институти (СамДАҚИ) ва Тошкент ирригация ва мелиорация институти (ТИМИ) ҳамкорликда Европа иттифоқининг «ТЕМПУС» дастури бўйича лойиҳада қатнашиб, «Ўзбекистонда ер ресурслари бошқаруви» JEP 26100-2005 TACIS лойиҳаси бўйича 315000 евролик грант молиялаштирилди. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистондаги икки олий ўқув юрти СамДАҚИ ва ТИМИ ларда 5А 620720 «Ер ресурсларини бошқариш ва фойдаланиш» мутахассислиги бўйича янги магистратура мутахассислигини ташкил этиш. СамДАҚИ дан лойиҳа иштирокчиларининг барчаси «Ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси ўқитувчилари ҳамда магистрлари ҳисобланади. Лойиҳанинг режалаштирилган даври 2007 йилнинг сентябридан то 2009 йил сентябргача. Ушбу дастур доирасида иккала олийгоҳда ҳам 5А 620720 «Ер ресурсларини бошқариш ва фойдаланиш» бўйича янги магистратура мутахассислиги 2009 йил сентябргача очилиши лозим. Бу 5А620720 «Ер ресурсларини бошкариш ва фойдаланиш» магистратура мутахассислигига 5620701 - «Ер тузиш ва ер кадастри» 5540100 - «Геодезия, картография, кадастр» 5340200 - «Менежмент» бакалавриат таълим йўналишларини тугатгандан сўнг, 2 йил давомида янги тузилган ўқув дастури бўйича ўқитилади. Европадан лойиҳада қатнашаётган ҳамкорлар: Стокгольм шаҳридан Қироллик технология институти (Швеция), Хельсинки шахридан технология университети (Финляндия), Любляна унверситети (Словения). 2006 йил октябр ойида кафедра аъзоларидан доц. Мурадуллаев Н. ва доц. Рахимов А. лар «Темпус» лойиҳаси бўйича 2 ҳафталик ўқиш семинарда қатнашиб, Швециянинг Стокгольм шаҳрида хизмат сафарида бўлишди. У ерда Европадаги давлатларнинг ер хуқуқи, фуқаролик ва жамоа хуқуқи, атроф- муҳитни мувофиқлаштириш, ердан фойдаланишни режалаштириш мулкни шакллантириш ва руўхатга олиш ҳамда масофадан ўқитиш масалалари бўйича семинар ва маърузалар ташкил қилинди. Швеция давлатининг кадастр тизимлари билан таништирилди. 2006 йил 24-25 октябр кунлар СамДАҚИ да «Ўзбекистон Ер ресурслари бошқаруви» YEP 26100-2005 TACIS лойиҳасининг презентацияси бўлди. Презентацияда Швециядан Қироллик технология институтидан проф. Ханс Маттсон, Лейф Есендерд, Марина Васкович, Финляндиядан технология Университетидан проф. Арно Витеканин Словениядан, Любляна университетидан проф. Радос Самрада ТИМИ дан проф. А.С.Чертовицкий ва Акбаров Одиллар, СамДАКИ дан «Ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси ўқитувчилари, магистрлари ва институт маъмурияти қатнашди. Презентацияда лойиҳа бўйича қилинадиган ишлар муҳокама қилинди. Асосий мақсад, илғор янги технологияда ва янги усулда тайёрланган ўқув материаллари билан бойитилган мукаммал янги курсларни ва ўқитиш услубиятларини яратиб, жорий этиш. Ушбу ўқув дастури бўйича талабалар магистр даражасига диплом иши ёзиш орқали эришилади. Лойиҳада режалаштирилган 2 йил давомида қуйида кўрсатилган аниқ мақсадлар амалга оширилади: 5А620720 магистратура мутахассислиги учун янги ўқув дастурлари ва ўқув материалларини 2009 йил сентябргача яратиш; - 2009 йил март ойигача «Ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси қошида кадастр марказини ташкил этиш; - 2009 йил сентябргача янги компьютерлаштирилган информацион технологик ўқув методикасини такдим этиш; - ўқитувчи ва талабаларни қайта тайёрлаш; - олинган натижаларни тарқатиш. Лойиҳанинг мақсадига кўра, 3 та йўналиш: хуқуқий, иқтисодий ва техник блокларга асосланган кўп тармоқли ўқув дастури ишлаб чиқарилган. Шунинг учун янги магистратура дастури ер иқтисодий ривожланиш, ижтимоий - сиёсий тузилма ва экологик тикланиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликка асосланган. Лойиҳа даврида қуйидаги 11 та фан бўйича ишчи дастурлар ўқув материаллари ишлаб чиқарилиши лозим:
I. Хуқуқий йўналиш 1. Ер хуқуқи. Бу фан ер билан боғлиқ масалаларни ечишда талабаларга хуқуқий билимларни беради. Ерга бўлган хуқуқий муносабатлар, ерга бўлган мулкий хуқуқ, ердан фойдаланиш, ижара муносабатлари, ер учун тўлов, давлат томонидан ер фондини бошқариш, давлат ер кадастри, давлат ер фондини фойдаланишни режалаштириш ва муҳофаза қилиш, ерларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, ерларнинг экспроприацияси, ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни давлат томонидан текшириш, ерларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, ерга эгалик хуқуқи, фуқороларнинг ерга бўлган мулкий хуқуқи ва ҳоказо масалаларини ўз ичига олади.
2. Фуқаролик ва маъмурий ҳуқуқ. Бу фан икки қисмдан иборат. Биринчи қисм фуқаролик ҳуқуқи - мулкий ҳуқуқнинг ҳамма турларини ўз ичига олади, ипотека, гаров, мажбурий тўлов усуллари ҳамда ер билан боғлиқ шартномавий ҳуқуқ ва ҳоказолар ўрганилади. Иккинчи қисм маъмурий ҳуқуқда шахслар билан давлат орасидаги ҳуқуқий муносабатлар ўрганилади. Табиий ресурсларнинг ишлатилиши ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш усуллари ўрганилади.
3. Режалаштиришнинг хуқуқий асослари ва экологик ҳуқуқ. Бу фан режалаштиришда бизни ўраб турган муҳитга бўлган муносабатнинг ҳуқуқий маълумотларини беради. Талабалар режалаштиришда қонуншунослик ва давлатни бошқариш, қурилиш, атроф- муҳит муҳофазаси, қишлоқ хўжалигини бошқариш, сув ресурслар, ўрмончилик, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш, аҳоли яшаш жойлари, санъатга ва маданиятга ажратилган ерлар тўғрисида билимларни ўрганади. Ерларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш. Ер фондини тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг давлат томонидан бошқарилиши. Ерларни мулк сифатида бериш ва қайтариб олиш, давлат эҳтиёжи учун ердан фойдаланиш ва эгалик қилиш. Ердан фойдаланувчиларга арендатор ёки мулкдорларга давлат эҳтиёжи учун олиб кўйилган ер учун зарарни ундириш. Аҳоли яшаш жойларининг ҳуқуқий режими, саноат, транспорт алоқа, сув ва ҳоказо ерларининг ҳуқуқий режими ер участкаларининг олди-сотди, ҳадия, гаровга қўйиш, арендага бериш шартларини бажариш қоидаларини ўргатади.
4. Кўчмас мулкни шакллантириш ва рўйхатга олиш. Бу фан давлат томонидан ер ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳуқуқий талабларини, шарт шароитларини ўрганиб чиқади. Ерларни бўлиш, ер участкаларини ўлчашда ишлатиладиган асбоблар, ер участкаларининг шаклланишида содир бўладиган мураккаб тафсилотлар бажаришни ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштиради. Ер ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини ва ер участкаларини давлат рўйхатига олишни ўргатади.
5. Майдонни режалаштириш ва ривожлантириш. Майдонни режалаштириш ва ривожлантириш фани ер тузиш, кадастр ва шаҳарсозлик фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Фаолиятнинг норматив ва ҳуқуқий таьминоти. Майдонни режалаштириш ҳужжатларининг мазмуни ва таркиби; Ўзбекистон Республикасининг майдонни режалаштириш хужжатларини мазмуни; майдонни режалаштириш лойиҳаларини хужжатларини бажариш ва уларни тасдиқлаш, шаҳар ва посёлкаларнинг генерал планлари, майдонларни кадастр ва шаҳарсозлик зоналарга бўлиниши; ердан фойдаланиш ва қурилиш қоидалари; майдоннинг планировкаси; ер участкаларининг кадастри ва шаҳарсозлик планлари; ер участкасини кадастр ва шаҳарсозлик фаолиятидаги информацион таъминоти.
II. Иқтисодий йўналиш. 6. Ер (бино) ни баҳолаш ва солиққа тортиш. Бу фан баҳолашнинг назарияси ва методикаси туғрисида билим беради ва харажатлар тўғрисида тушунча ва билим олишади. Ер ва кучмас мулк бозори, бозор нархини ташкил қилиш асослари, ер рентаси ва участка нархи, участкадан унумли фойдаланиш, участкани жойлашиши ва зоналаштирилиши, Ер участкаларини баҳолаш усулларини ўзига хос хусусиятлари кўчмас мулк сотилишининг қиёсий таҳлили, қишлок хўжалиги ерларини кетган харажат орқали баҳолаш, кўчмас мулкни фойда олиш усулида баҳолаш, эҳтимоллар усули, ҳамда копитализиация усулида баҳолаш. Талабалар ер солиғи тўғрисида маълумотлар олишади. Ердан фойдаланишни ҳар хил усулларида солиққа тортиш қонунларини ўргатади.
7. Иқтисодиёт (микро, макро) ва инвестицион назария. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий сиёсатнинг роли ва тамойиларини ўргатади. Иқтисодий назарияга кириш; иқтисодий фаровонлик, иқтисодий ресурслар; киёсий устуворлик; иқтисодий самарадорлик тушунчалари. Макроиктисод: миллий бойлик, яширин иктисод, ишсизлик, инфляция тушунчалари. Микро иктисод: бозор, талаб ва таклиф; истеъмолчилар талаби ва фойда чегараси талаб қонуни; таклиф қонуни, тенглик; тенглик баҳоси; нарх эластиклиги бозор тузилмалари;
III. Техник йўналиш. 8. Кўчмас мулк кадастри ва ер ахборот тизими (ЕАТ) Мулкни рўйхатга олиш функцияси кенг камровда ўргатилади. Талабалар ЕАТ, мулкни руйхатга олишнинг аҳамияти тўғрисида билимларга эга бўлади. Мулкий муносабатлар билан боғлик кундалик ўзгаришларни киритиб, уни бойитиб, ҳимоя билан боғлик тамойилларни ўргатади. ЕАТ ни ривожланиш тарихи, бошқа мамлакатлар тажрибаси, қишлок ва шаҳар худудида ерларни руйхатга олишни ривожлантириш. Ривожланган ЕАТ ни яратиш. 9. Масофадан зондлаш. Масофадан зондлаш фани тўғрисида. Аэро космик съёмка усуллари. Уларнинг ер тузиш ва ер кадастр ишларида қулланилиши; съемкаларнинг техник тавсифи ва ўлчамлари; план ечиш элементларини оптимизацияси; қишлоқ- хўжалиги ва кадастр планларини тузишда суратларни дешифрировкаси; бирламчи ва иккиламчи ахборот модели ва уларни ер тузиш ва ер кадастри ишларида ишлатилиши; суратларни рақамли қайта ишлаш технологияси; информацион маълумотлар базасини янгилаш ва ташкил этиш технологияси тўғрисида маълумотлар беради.
10. Географик ахборот тизими (ГАТ) Ердан фойдаланишни режалаштиришда ва ерни баҳолашда дистанцион зондлаш усулларидан фойдаланилади. Фан ер баҳоси ва ердан фойдаланишда дистанцион бошқарув ва ГАТ дан фойдаланишни ўргатади. Бу фан талабаларни ГАТ архитектураси билан таништиради.
11. Алоқалар ва музокаралар (коммуникация и переговоры). Низоларни ҳал қилиш механизимини такомиллаштириш, томонларни келишувга келиш техникасини ўргатади. Курсда келишув, ярашув, судлов ечимлари ўргатилади. Талабалар низоларни хал қилиш механизми ва тушунчасини, келишувнинг турли вариантларини ўрганади. Низолашаётган тарафларга низони хал қилиш юзасидан иккала тараф учун ҳам фойдали маслаҳатлар беради. Магистратуранинг диплом иши дастур бўйича чуқур ўрганилган қишлоқ хўжалиги, ер ва кучмас мулк билан боғлик бўлиши керак. 2007 йил ноябр ойида 2 киши Финляндиянинг Хельсинки шахрида технология университетида 2 ҳафталик хизмат сафарида булишди. Финляндия давлатининг кадастр хизмати билан таништирилди. Ерни баҳолаш ва солиққа тортиш, рўйхатга олиш экономика ва инвестиция назарияси бўйича маъруза ва семинар дарслари тингланди. Ўкув жараёнига ёрдам бериш мақсадида юқорида таъкидланган фанлар буйича янги ўқув қулланмалари яратилди. Маъруза матнлари институт ўкитувчилари томонидан Европа ўкитувчилари билан маслаҳатлашган ҳолда ердан фойдаланишни бошқариш тўғрисидаги Европа маърўза матнлари билан солиштирилган ҳолда яратилди. Янги курсларни яратиш билан бирга институтнинг «Ер тузиш ва ер кадастри» кафедраси қошида кадастр маркази очилди. «Кадастр маркази» янги китоблар билан таъминланган кутубхона ва Европадан лойиха гранти ҳисобидан келтирилган компьютерлар ва техника жиҳозлари билан таъминланди. 2008 йил 24 декабрда СамДАҚИ нинг мажлислар залида «Ўзбекистонда Ер ресурслари бошқаруви» YEP 26100-2005 TACIS лойиҳасининг тақдимоти бўлди. Тақдимотда Ўзбекистоннинг «ТЕМПУС» дастури бўйича координатори Абдурахмонова Азиза Каримовна ТИМИ дан лойиҳа координатори Акбаров Одил, Самарқанд вилояти ер геодезия ва кадастр бош бошқармасидан бўлим бошлиқлари,бош мутахассислари,Уздаверлойиха институтнинг Самарқанд филиалидан бош мутахассислар,бўлим бошлиқлари, лойиҳанинг бош мухандислари Самарқанд шаҳар бошқармасидан бўлим бошлиқлари, етакчи мутахассислари, туман кадастр корхоналаридан етакчи мутахассислар қатнашишди. Самарқанд Аэрогеодезия корхонаси бошлиғи, бош мухандиси, бўлим бошлиқлари қатнашишди. СамДАҚИ дан «Ер тузиш ва ер кадастр» кафедраси аъзолари, талабалари, магистрлари, «Геодезия, картография ва кадастр» кафедраси аъзолари. Институтнинг барча кафедраларидан, институтнинг кенгаш аъзоларидан иштирокчилар қатнашишди. Тақдимот қатнашчиларини сони 191 кишини ташкил қилди. Тақдимотда А.К. Абдурахмоновна «ТЕМПУС» дастури бўйича янги лойиҳалар тузиш тўғрисида маъруза қилди. YEP 26100-2005 TACIS лойиҳаси бўйича бажарилган ишлар тўғрисида СамДАҚИ дан Муродуллаев Н.,ТИМИ дан Акбаров О. лар маълумот беришди. Лойиҳа бўйича СамДАҚИ ва ТИМИ дан бир кишидан, 2 та бакалавр даражаси бор мутахассис Швеция Қироллик институтида магистрлик даражаси учун ўқиши молиялаштирилди. Ўқиш жараёни 2007 йил 1 сентябрдан 2009 йил 30 июнгача давом этади. Кафедра ўқитувчиларининг инглиз тилидан маълумотини ошириш мақсадида инглиз тилида ўқув курси ташкил қилинди. Ҳозирги кунда кафедра ўқитувчилари компьютер саводхонлиги бўйича ўқув курсида қатнашишмоқда. Кадастр марказида вепсайт яратилди. Лойиҳа ҳақида маълумотлар матбуотда ёритиб борилмоқда. |
|
| Последнее обновление ( 01.02.2010 г. ) |

